21 август куни умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда «Huquqiy axborot» Telegram-канали ҳукумат фармойишига асосан.

Фармойишга кўра, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, республика бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи «Маҳаллаларни ободонлаштириш» ойлиги этиб белгиланди.