Гаитидаги зилзила қурбонлари сони 1941 нафарга етди, жароҳатланганлар сони 9000 дан ошди, деб хабар бермоқда РИА Новости мамлакат фуқаролик мудофааси хизматига таяниб.

14 август куни Гаитининг қирғоқларида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер ости силкинишлари ўчоғи кичик Пети-Тру-де-Нип аҳоли пункти шимолидан саккиз километр масофада жойлашган. Кейинроқ 5,2 магнитудагача кучдаги янги силкинишлар такрорланди.

Гаити бош вазири Ариэл Анри бир ой муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилган.