Афғонистон президенти Ашраф Ғани оиласи билан Бирлашган Араб Амирликларида, дея хабар қилди БАА Ташқи ишлар вазирлиги.

Хабарда айтилишича, Афғонистон раҳбари ва унинг оиласи гуманитар асосларга кўра мамлакатга қабул қилинган.

Ашраф Ғани 15 август куни ҳокимиятга «Толибон» ҳаракати келганидан сўнг Кобулни тарк этган эди. Айрим оммавий ахборот воситалари у турмуш ўртоғи ва икки ёрдамчиси билан Ўзбекистонга учгани ҳақида хабар қилган эди.

17 август куни «Дунё» АА Афғонистон президенти Ашраф Ғани, афғон дала қўмондонларидан Абдул-Рашид Дўстум ва Атто Муҳаммад Нурнинг Ўзбекистонда экани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос эмаслигини маълум қилди.