16 август куни Ўзбекистонда 846 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 144 764 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 137 457 (+885) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 987 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, душанба куни 407 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 18 802 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 126 нафарга етди.