15 август куни Ўзбекистонда 877 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 143 918 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 136 572 (+708) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 981 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, якшанба куни 479 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 18 395 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 123 нафарга етди.