Эртага «Янги Ўзбекистон» газетасида Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилади. Бу ҳақда душанба кунги брифингда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Унга кўра, ушбу ҳафтада ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини трансформация қилиш, ўқув-тарбия жараёнлари сифатини ошириш, ер ҳисобини юритиш соҳасидаги ишлар натижадорлиги юзасидан тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан «очиқ мулоқоти»га фаол тайёргарлик кўрилмоқда.

«17 август куни „Янги Ўзбекистон“ газетасида президент Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилади. Газета бош муҳаррири Салим Дониёров билан бўлган ушбу суҳбатда Ўзбекистоннинг охирги 5 йилликдаги ривожланиш йўли, ички ва ташқи сиёсати, ҳозирги кундаги устувор вазифалар ҳақидаги сўз боради», — дейди Шерзод Асадов.