60 дан ортиқ мамлакатлар чет элликлар ва Афғонистон фуқароларини хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашга чақирди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти томонидан тарқатилган баёнотда айтилмоқда.
Мурожаатни қўллаб -қувватлаган давлатлар орасида АҚШ, Канада, Япония, Қатар, Франция, Германия, Украина, Италия ва Буюк Британия бор.
«Хавфсизлик ҳолатининг ёмонлашишини ҳисобга олиб, биз барча томонларни ҳурмат қилишни ва мамлакатни тарк этишни истаган чет элликлар ва афғонларнинг хавфсиз ҳамда тартибли чиқиб кетиши учун шароит яратишга чақирамиз», — дейилади мурожаат матнида.
«Йўллар, аэропортлар ва чегара ўтиш жойлари очиқ қолиши ва тинч вазият сақланиши керак», — дея таъкидланди баёнотда.
«Афғонлар хавфсиз ва муносиб равишда ҳаёт кечиришга ҳақли. Биз, халқаро ҳамжамият, уларга ёрдам беришга тайёрмиз», — дейилади хабарда.
Бир кун олдин «Толибон» Кобулга кириб, шу тариқа Афғонистонни тўлиқ босиб олди. Президент Ашраф Ғани мамлакатни тарк этди.