12 август куни Ўзбекистонда 948 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 141 158 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 134 307 (+945) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 964 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, пайшанба куни 521 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 16 885 нафарга етди.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 114 нафарга етди.