13 август куни соат 05:30 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, ТХАЙ кўчасида жойлашган «Бек тўпи» савдо маркази рўпарасида тўқнашув содир бўлди (видео). Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳайдовчи Н.И. (1992 й.т.) бошқарувидаги «VOLVO» русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи, А.Ф. (1988 й.т.) бошқарувидаги «ZOOMLION» русумли автокран тўқнашган.

Натижада автокран ҳайдовчиси А.Ф.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ҳодиса жойида тирбандликларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.