Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 13 августдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 11,97 сўмга кўтарилди ва 10 672,00 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 47,10 сўмга кўтарилди ва 12 531,06 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,17 сўмга кўтарилди ва 145,17 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин доллар курси 9,03 сўмга кўтарилиб, жами 10 660,03 сўмни ташкил қилганди.