Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда рўйхатга олинган вакциналардан бири билан тўлиқ эмланган, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжанов.

«Вазирнинг навбатдаги вакцинани олганидан сўнг суратини эътиборингизга ҳавола этмоқдаман», деб ёзади у.

Ҳозирга қадар, бош вазир ўринбосарлари Беҳзод Мусаев ва Сардор Умурзаков,мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов,маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов эмлангани ҳақида хабар берилган.