Ғиждувон ва Гулистон туманларига ҳокимлар тайинланди.

Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шерзод Aшуров Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

У бунга қадар 2018 йилдан буён Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сайдимқул Бегимқулов Гулистон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

У 2012 йилдан бугунги кунга қадар Товар хом-ашё биржаси Сирдарё вилояти филиали директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Шунингдек Гулистон тумани прокурори лавозимига Дилшод Сангиров, ИИБ бошлиғи этиб Шодиёр Ибрагимов, туманнинг Давлат солиқ инспекцияси бошлиқлииғи лавозимига эса Хасан Фарсаханов тайинландилар.