11 августдан 12 августга ўтар кечаси Европа Суперкубоги доирасида «Челси» ҳамда «Вильярреал» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида Ҳаким Зиеш гол уриб, «Челси»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 73-дақиқада Жеррард Морено ҳам тўп киритди ва ҳисобни тенглаштирди.

Мазкур ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармади ва учрашув пенальтилар церийасига қадар борди. Бунда «Челси» жамоаси 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда Европа Суперкубоги соҳиби бўлди.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» жамоаси Европа Чемпионлар лигасида, «Вильярреал» эса Европа лигасида чемпион бўлган эди.

Фото

Фотолар: gettyimages