Бугундан бошлаб аҳолини ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи ва учини дозалари билан эмлаш яна қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлигига алоқадар Vaksinauz Telegram-канали хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 9 августдан бошлаб Ўзбекистондаги барча эмлаш пунктларида захирадаги хитой-ўзбек вакцинасини фақат биринчи доза билан эмлаш ишлари амалга оширилаётган эди.

ССВ иммунизация ишлари бўйича раҳбари Дилором Турсунова «Газета.uz»га вакциналарнинг ҳисоб-китобини тўғрилаб олиш, emlash.uz сайтига тўғри маълумотларни киритиш ҳамда вакцинанинг 2- ва 3-дозасини олишни режалаштирган фуқаролар рўйхатини тартибга солиш учун бир ҳафталик топшириқ берилганлигини маълум қилган эди.