10 август куни Ўзбекистонда 903 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 139 285 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 132 261 (+832) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 10 августда 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 948 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, сешанба куни 472 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 15 871 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 106 нафарга етди.