10 август куни АОКАда ўтказилган брифингда ЙҲХББ бошлиғи Олимжон Саидов «UZB» ёки «ААА» каби серияли давлат автомобиль рақамлари 2017 йилдан буён 36 миллион сўмга сотилаётганлиги, ҳозирда 50 дона бундай рақамлар қолганлигини айтиб ўтди.

ЙҲХББ ахборот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ҳозирги кунда аукцион савдоларига қўйиладиган «ААА» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қолмаган. Қўшимча қилинишича, ҳозирда «ААА» серияли буюртма асосида олинадиган 30 тадан ортиқ рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мавжуд.

Қўшимча қилинишича, буюртма асосида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини олиш учун ҳудудий ЙҲХБ рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимларига мурожаат қилиш керак. «Мавжуд бўлган бўш рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгисига буюртма бериш ҳамда белгиланган тўловларни амалга оширган ҳолда олиш мумкин», — дейилади бошқарма хабарида.