Германия Ўзбекистонга коронавирусга қарши вакцина етказиб беради

Ўзбекистон Германиядан коронавирусга қарши 350 минг доза вакцина олади. Препаратлар COVAX дастури доирасида етказиб берилади.

Жиззахда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда

«Жиззахликлар» Telegram-каналида Жиззах шаҳридаги Олмазор маҳалласида дайди итлар кўпайиб кетгани ҳақида мурожаат эълон қилинган. Шундан сўнг, Ободонлаштириш бошқармаси «ит овлов бригадаси» томонидан 7 та ит отиб ўлдирилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб 1 млрд долларга ўсди

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари август бошида 965 млн долларга ошиб, 35,1 млрд долларга етди. Олтин захиралари ҳам 9,3 тоннадан кўпроққа етди.

Ўзбекистон Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон форумини ўтказади

Ёшлар ҳуқуқлари бўйича жаҳон конференцияси 12−13 август кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Унда СOVID-19 пандемияси ёшларнинг заиф гуруҳларига таъсир ўтказаётган шароитда ёшларнинг сифатли таълим олиши ва ишлаб чиқаришда банд бўлишга тааллуқли имкониятларини рағбатлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилади.

2021 йил Ўзбекистонда қанча газ қазиб чиқарилади?

2021 йилда Ўзбекистонда 53,8 млрд куб метр газ қазиб чиқариш режалаштирилмоқда. Маълумотга кўра, ишлаб чиқаришнинг катта қисми «Ўзбекнефтгаз» корхоналари (64,3%) ҳисобига тўғри келса, қазиб чиқариш бўйича иккинчи ўринда «Лукойл», учинчи ўринда Uz-Kor Gas Chemical компаниялари бўлади.

Тошкентда қарийб 1,1 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний савдоси аниқланди

Бектемир туманида Mercedes-Benz Sprinter автомашинасида Ўзбекистонга ноқонуний олиб келинаётган қиймати 1 млрд 93 млн 680 минг сўм бўлган «Тропикамид» дориси топилди. Шунингдек, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларида ҳам кучли таъсир қилувчи препаратларнинг ноқонуний савдоси аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Январь-июнь ойларида ҳар 100 минг аҳолига 132 та жиноят тўғри келган

2021 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистондаги ҳар 100 минг аҳоли сонига 132 та жиноят тўғри келган. Ушбу давр мобайнидан аниқланган жиноятлар сони 2017 йилги кўрсаткичлардан икки бараварга кўп. Жиноятларнинг 34,8% аввалги йилларда содир этилиб, жорий йилда ҳисобга қўйилган.

Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари тайинланди

Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондонининг ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бундан аввал тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосар бўлган.

«UZB», «ААА» каби сериали давлат автомобиль рақамлари очиқ савдода, бу рақамларни исталган фуқаро харид қилиши мумкин", — ЙҲХББ бошлиғи

ЙҲХББ бошлиғи Олимжон Саидов автомобиллар учун 327 жуфт давлат рақамлари белгилари олти тоифага ажратилиб, аукцион орқали сотиш йўлга қўйилганини таъкидлади. Қўшимча қилинишича, «UZB» ёки «ААА» каби сериали давлат автомобиль рақамлари 2017 йилдан буён 36 миллион сўмга сотиляпти, ҳозирда 50 дона рақам қолган.

Ўзбекистондаги табиий газ захиралари 1,86 трлн куб метрга баҳоланмоқда

2020 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда тасдиқланган табиий газ захиралари 1,86 триллион куб метрга етган. Амалдаги қазиб чиқариш ҳажмларида ушбу захиралар камида 34 йилга етади. Уларнинг ярмидан кўпи «Ўзбекнефтгаз» корхоналари, 20 фоиздан кўпроғи эса «Лукойл» компанияси ҳиссасига тўғри келади.

18 ёшга тўлган етим болаларга 1 хонали уй ажратилади — президент қарори

Президент қарори билан уйга муҳтож ва 18 ёшга тўлган етим болага 1 хонали, улар ўртасида никоҳ тузилган тақдирда 2 хонали уй-жой ажратиш тартиби белгиланмоқда. Бола 30 ёшга тўлгунча уйни сотиш, гаровга қўйиш ва ижарага бериш қўйиш мумкин эмас. Йил якунига қадар 757 нафар болани уй билан таъминлаш режа қилинган. Бунга қадар етим болаларга бўш турган ётоқхона ва қаровсиз қолган уйлардан ажратиб келинган.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларига ОТМга кириш учун қўшимча квота ажратилади

Жорий йилда ОТМга кириш учун Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчаларининг жами 6,2 минг нафар тарбияланувчисига қўшимча квота ажратиш режалаштирилмоқда. Қолаверса, уларга 50 фоиз оширилган миқдорда стипендия тўланади. Нодавлат ўқув курсида ўқиш ҳаражати ва хорижда даволаниш учун компенсация, китоб ҳарид қилишга эса субсидия берилади.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Ҳомиладор аёллар коронавирусга қарши вакцина олиши мумкинми?

Коронавирус ҳомиладор аёллар учун қанчалик хавфли? Ҳомиладор аёллар коронавирусга қарши эмланиши мумкинми? «Газета.uz»нинг шу ва бошқа саволларига биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев жавоб берди.

Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси қандай кутиб олинди — фоторепортаж

Самолётдан байроқ кўтариб чиққан Баҳодир Жалолов, спортчиларни табриклаган Сенат раиси, Ўзбекистон байроғини кўтарган бош вазир, спортчиларга берилган «Президент совғаси» — Токио-2020 Олимпиада ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни кутиб олиш маросимидан фоторепортаж (видео).

Баҳодир Жалолов ва унинг онаси, афсонавий Оксана Чусовитина — ўзбекистонлик олимпиячилар билан интервью

Фахрга тўлган Баҳодир Жалолов ва Акбар Жўраевнинг оналари, иккинчи марта Олимпиадада қатнашган таэквондочи Нигора Турсунқулова, болалар спортини ривожлантирмоқчи бўлган Оксана Чусовитина — «Газета.uz» мухбири Оғабек Самисов спортчилар ҳамда уларнинг оналари ва МОҚ бош котиби билан қисқача интервью ўтказди.