9 август куни Ўзбекистонда 891 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 138 382 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 131 781 (+875) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 9 августда 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 941 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, душанба куни 457 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 15 399 нафарга етди.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 103 нафарга етди.