Ўзбекистоннинг жами олтин-захира активлари ҳажми бир ой ичида 965 млн долларга кўпайиб, 1 август ҳолатида 35,11 млрд долларга етди. Марказий банк бу ҳақдаги маълумотларни эълон қилди.

Ўтган ой давомида захирадаги олтин 0,3 млн троя унциясига (9,3 тоннага яқин) ошди, унинг қиймати эса 1,31 млрд долларга ўсди. Мазкур қимматбаҳо металл нархи июнь ойида бир оз қимматлашди. Жумладан, 30 июнда олтин нархи 1767,6 долларни ташкил этган бўлса, 30 июлда — 1822,8 доллар (ўтган ой давомида нарх 1800 доллардан юқори даражада сақланиб турди).

Шу билан бирга, хорижий валютадаги захиралар 346,4 млн долларга камайиб, 13,19 млрд долларга тушди.

Манба: РБК.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг расмий активлари июнь ойида 1,37 млрд долларга камайиб, 34,1 млрд долларни ташкил этган эди. Ўшанда бу ҳолат олтин котировкаларининг пасайиши билан изоҳланганди.