ИИВ ЙҲХББ бошлиғи Олимжон Саидов «UZB», «ААА» каби серияли давлат автомобиль рақамлари очиқ савдода сотилаётганлигини таъкидлади.

«Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, автомобиллар учун 327 жуфт давлат рақамлари белгилари олти тоифага ажратилиб, аукцион орқали сотиш йўлга қўйилди. Бу орқали давлат рақамлари билан боғлиқ коррупцион омилларга барҳам берилди», — дейди у.

Таъкидланишича, «UZB» ёки «ААА» каби серияли давлат автомобиль рақамлари бирор бир ташкилот ёки муайян шахсларга бириктирилмаган.

«Ушбу давлат рақамлари — очиқ савдода бўлган давлат рақам белгилари ҳисобланади. Масалан, „ААА“ ва „UZB“ серияли давлат рақамлари 2017 йилдан буён 36 миллион сўмга сотиляпти, ҳозирда 50 дона рақам қолган, бемалол мурожаат қилишингиз мумкин», — дея қўшимча қилди Олимжон Саидов.