8 август куни Ўзбекистонда 856 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 137 491 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 130 906 (+795) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 8 августда 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 934 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, якшанба куни 439 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 14 942 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 99 нафарга етди.