7 август куни Ўзбекистонда 897 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 136 635 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 130 111 (+929) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 7 августда 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 928 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, шанба куни 475 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 14 503 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 96 нафарга етди.