Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 9 августдан кучга киради:

  • 1 АҚШ доллари 21,61 сўмга кўтарилди ва 10 639,79 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 2,16 сўмга кўтарилди ва 12 565,59 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 0,12 сўмга кўтарилди ва 145,31 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин доллар курси 16,82 сўмга пасайиб, жами 10 618,18 сўмни ташкил қилганди.