Ўзбекистонлик эркин курашчи Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди. У шоҳсупага кўтарилиш учун кечган беллашувда қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди.

Бу босқичда Абдураҳмоновга 2019 йилги ЖЧ совриндори Данияр Кайсанов рақиблик қилди. Беллашув давомида ҳаракатлари ва абжирлиги билан ажралиб турган Абдураҳмонов якунда ўз ғалабасини тантана қилиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медални қўшиб қўймоқда.

Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар 2 тадан олтин ва бронзани ташкил этиб турибди. Хабар эълон қилинган вақтда Ўзбекистон медаллар жамғариш рейтингида 32-ўринда бормоқда.