Ўзбекистонда кунлик коронавирус ҳолатлари сони ошиб бормоқда. 4 август куни қайд этилган янги касалланишлар сони 951 нафарни ташкил этиб, яна пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткчини янгилади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. Маълумот учун, бундан авваги антирекорд 30 июль куни қайд этилган бўлиб, кун давомида 924 кишида коронавирус аниқланган эди.

2021 йил 4 август ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 133 852 (+951) нафарни ташкил этмоқда.


Касалликдан соғайганлар жами 127 309 (+932) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 августда 9 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 910 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, чоршанба куни 559 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 12 984 нафарга етди.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 87 нафарга етди.