3 август куни Ўзбекистонда 923 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 132 901 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 126 377 (+805) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 3 августда 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 901 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, сешанба куни 542 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 12 425 нафарга етди.

Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 83 нафарга етди.