2 август куни Ўзбекистонда 899 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 131 978 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 125 572 (+844) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 2 августда 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 893 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, душанба куни 516 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 11 883 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 79 нафарга етди.