Халқ банкида муаммоли кредитлар салмоғи ошиб кетгани сабабли тижорат кредитлари вақтинча тўхтатилди, дея хабар қилди банк матбуот хизмати.

«Aммо яқин кунларда қайтган маблағлар ҳисобидан ушбу кредитларни бериш йўлга қўйилади», — дейилади хабарда.

Давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлар эса берилмоқда. Бу йўналишдаги кредитлар муаммоли кредитлари кўп бўлмаган ва кредитлар ўз вақтида қайтаётган филиалларда қайтган маблағлар ҳисобидан берилади.

Марказий банк статистикасига кўра, 1 июль ҳолатида Халқ банки портфелидаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши 15 фоизни (21,3 трлн сўмнинг 3,2 трлн сўми). Бу эса давлат банклари ўртасида «Ўзагроэкспортбанк»дан (62,6%) кейинги иккинчи кўрсаткич ҳисобланади. Июнь ойи бошида эса Халқ банкининг муаммоли кредитлари ҳажми 6 фоиз (20,9 рлн сўмдан 1,26 трлн сўми) даражасида эди.

Маълумот учун: Муаммоли кредитлар (NPL, Non-performing loan, ишламайдиган кредитлар) тўлаш муддати 90 кундан ошиб кетган ҳамда қониқарсиз, шубҳали ва умидсиз дея тоифаланувчи кредитларни ўз ичига олади.


1 январда
1 февралда
1 мартда
1 апрелда
1 майда
1 июнда
1 июлда
Кредит портфели
18 792
18 798
18 903
19 360
20 183
20 987
21 348
муаммоли кредитлар (NPL)
533
550
719
813
1 185
1 266
3 204
Улуш2,8%
2,9%
3,8%
4,2%
5,9%
6,0%
15,0%