1 август куни Ўзбекистонда 863 кишида коронавирус инфекция қайд этилди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони жами 131 079 нафарга етди.

Касалликдан соғайганлар жами 124 728 (+733) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.


Шунингдек, 1 августда 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 886 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.

Бундан ташқари, ССВнинг маълум қилишича, якшанба куни 498 кишида пневмония қайд этилиб, жами беморлар сони 11 367 нафарга етди.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 76 нафарга етди.