Миллий олимпия қўмитаси 31 июль куни Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар чиқишлари жадвалини эълон қилди (Тошкент вақти кўрсатилган).

Мусобақанинг олтинчи куни 21та медаллар тўплами ўйналади. Ўзбекистонликлар дзюдо бўйича жамоавий аралаш йўналишдаги мусобақада, шунингдек, бокс ва ўқ отиш беллашувларида иштирок этишади.

Жадвал. 8-кун

Спорт тури
Йўналиш
Исм-шарифи
Ўтказиш вақти
Дзюдо
жамоавий аралаш, 1/8 финал
Ўзбекистон — Нидерландия (9×9)
07:25
Бокс
-52 кг, 1/8 финал
Шаҳобидин Зоиров — Даниэл Давид Варела де Пина (Кабо-Верде)
07:30
-63 кг, 1/8 финал
Элнур Абдураимов — Баходур Усманов (Тожикистон)
08:51
Ўқ отиш спортиуч хил ҳолатда ўқ отиш, 50 м
Мухтасар Тоҳирова
08:00

Хабар эълон қилинган вақтда Ўзбекистон битта олтин ва битта бронза медали билан турнир жадвалининг 31-поғонасини эгаллаб турибди.