Туризм ва спорт вазирлиги 30 июль куни Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар чиқишлари жадвалини эълон қилди (Тошкент вақти кўрсатилган).

Эртадан мусобақаларга енгил атлетикачиларимиз ҳам қўшилади, аёллар ўртасида уч хатлаб сакраш бўйича саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Роксана Худоярова ўз омадини синаб кўради.

Жадвал. 7-кун

Спорт тури
Йўналиш
Исм-шарифи
Ўтказиш вақти

Дзюдо
+100 кг
Бекмурод Олтибоев
07:45
Бокс
63−69 кг
Бобоусмон Батуров — Пет Маккормак (Британия)
08:35
-51 кг
Райҳона Қодирова — Наоми Юмба (Конго ДР)
13:15
Енгил атлетика
уч ҳатлаб сакраш
Роксана Худоёрова
15:05
Сузиш50 м, эркин усулНаталья Критинина
15:35

Хабар эълон қилинган вақтда Ўзбекистон битта олтин ва битта бронза медали билан турнир жадвалининг 28-поғонасини эгаллаб турибди.