Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, «Рома» Элдор Шомуродовнинг трансферини ҳал этди.

Трансфер тез орада расман эълон қилинади.

Римликлар Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини 16 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олдилар. Шомуродов энди 2026 йилгача «Рома» манфаатларини ҳимоя қилади. «Женоа» футболчининг кейинги сотувидан маълум миқдорда пул ишлаб олади.

Бошқа бир журналист Фабрицио Романо ҳам «Рома» Элдор Шомуродов билан келишувга эришганини маълум қилди.

Қайд этилишича, эронлик ҳужумчи Сардор Азмун «Байер Леверкузен» жамоаси билан музокара олиб бормоқда. Шунинг учун, «Рома» Шомуродовни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов Россиянинг «Ростов» жамоасидан Италиянинг «Женоа» клубига 2020 йил октябрь ойида ўтган эди. Генуяликлар футболчи учун ростовликларга 7,5 млн евро ҳақ тўлаган.

Футболчи ўтган мавсум А Сериядаги дебют мавсумида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 1 та ассист қайд этди.

Қайд этиш лозим, Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Рома» янги мавсумда Конференциялар Лигасида ўйнайди.

Аввалроқ, Football Italia нашри ҳамда таниқли инсайдер Николо Скира ҳам мазкур трансфер ҳақида хабар берган эди.