28 июль куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти «Қарабутак» маҳалласидан ўтадиган Самара-Чимкент халқаро автомобиль йўлининг 992-километрида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲда Toyota Previa автомашинаси Қозоғистон фуқароси бошқурувида бўлган.

Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консулхонасини маълум қилишича, йўл-танспорт ҳодисаси оқибатида автомобиль ҳайдовчиси ва Актау шаҳрига ишга кетаётган 8 нафар йўловчи (барчаси Ўзбекистон фуқаролари) турли даражадаги тан жароҳати билан шаҳар шифохонасига ётқизилган.

43 ёшли фуқаро Н.Д вафот этди. 5 нафар йўловчи даволанмоқда. Яна икки нафар йўловчига эса шифохонадан жавоб берилган.

«Бош консулхона вазиятни ўз назоратига олган. Марҳумнинг жасадини ватанга етказишни ташкил этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда.