28 июль куни Бухоро шаҳрида хонадон учун маиший техникалар, мебеллар, сантехника воситалари, спорт анжомлари ва бошқа кўплаб маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин бўлган йирик дўконлар тармоғи бўлмиш «ISHONCH» ўз фаолиятини бошлади.

«ISHONCH» дўконлар тармоғининг ушбу филиалида аҳолининг кундалик ҳаётда қулай муҳит яратишга ёрдам берадиган ва ҳаётларига фаровонлик олиб кирадиган 7000 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар мавжуд.


Ушбу дўкон орқали эндиликда Бухоро шаҳри аҳолиси ҳар қандай маҳсулотни муддатли тўлов асосида сотиб олишлари мумкин. Бюджет ташкилоти ходимлари ва нафақадаги шахслардан маҳсулот хариди учун ортиқча ҳужжатлар талаб қилинмайди, улар фақатгина паспорт орқали муддатли тўлов шартномасини расмийлаштира олади.


«ISHONCH» дўконлар тармоғининг Бухоро шаҳрида филиали очилиши 90 та янги иш ўрнини яратиб, бухоролик ёшларни иш билан таъминланди. «ISHONCH» дўконлар тармоғида яратилган устоз-шогирд анъанасига кўра, янги очиладиган филиалларга ишга қабул қилинган ходимлар, тармоқнинг бошқа филиалларидаги тажрибали мутахассислардан билим олиб ўз малакаларини оширишади. Ушбу билимлар янги ходимлар учун мижозларга сифатли хизмат кўрсатишда муҳим рол ўйнайди.


«ISHONCH» ўз ходимлари учун барча қулайликларни яратиб беради: муносиб иш ҳақи, ҳар ойлик мукофотлар, бепул тушлик ва иш формаси, дам олиш тадбирлари, футбол мусобақалари, 6 ойлик ва йиллик натижаларга кўра саёҳат учун йўлланмалар, санатория учун йўлланмалар, хизмат автомашиналари шулар жумласидандир.

«ISHONCH» дўконлар тармоғига ишга киришни истаганлар https://t.me/Ishonchanketabot Telegram боти орқали ўз анкеталарини қолдиришлари мумкин.


«ISHONCH» ходимлари харидорлар маҳсулот танлаб олишида бажонидил ўз маслаҳатларини беришади, маҳсулотни сотиб олаётганингизда синовдан ўтказиб, яшаш жойингиз қайси қаватда бўлишидан қатъий назар маҳсулотни йиғиб ва албатта бепул етказиб беришади. Бундан ташқари, ходимлар янги техникани қандай ишлашини кўрсатиб ва ундан тўғри фойдаланишни ўргатишади.

Эслатиб ўтамиз, «ISHONCH» дўконларида харид қилган мижозга маҳсулот маъқул келмаган тақдирда 30 кун ичида белгиланган шартларда маҳсулот қайтариб олинади.

Батафсил маълумот учун: +99873 515 22 22

Ижтимоий тармоқдаги расмий канал ва саҳифалар:

Telegram канал: https://t.me/ishonchsavdo

Instagram: https://instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook: https://facebook.com/ishonchsavdouz

Twitter: https://twitter.com/ishonchsavdo

YouTube: https://www.youtube.com/c/Ishonchsavdo

Реклама ҳуқуқлари асосида.