2021−2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш онлайн рўйхатдан абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш 1 август санасидан бошланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази ахборот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, ОТМларга кириш тест синовлари 5 августдан бошланади. Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.

Шунингдек, тест саволлари қисқартирилиб, мажбурий фанлардан улар 10 тадан бўлади.

Умумий ҳолда, 2021−2022-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 189 баллни ташкил этади.