26 июль куни тахминан соат 18:30 да Юнусобод тумани Янги Юнусобод кўчасида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

Ҳайдовчи С.Х. (1993 й.т.) Nexia-2 автомашинасини бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда — 2004 йилда туғилган А.Т. бадан шикастлари билан шифохонага етказилди ва ўша ерда вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.