27 июль куни тахминан соат 13:00 да Яккасарой туманидаги Бобур ва Боходир кўчалари кесишмасида Shacman русумли юк автомобили ҳайдовиси Б.К. (1979 й.т.) белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

ЙТҲ оқибатида пиёда — 1960 йилда туғилган Х.Т. олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Маълумот учун, бир кун аввал пойтахтнинг Юнусобод туманида Nexia-2 автомашинаси пиёдани уриб юборди. Йигит олган жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.