Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати 27 июлдан бошлаб пневмония ҳолатлари бўйича батафсил маълумот беришни бошлади.

27 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 5 июлдан бери 8723 нафар беморларда пневмония аниқланган. Уларнинг 2770 нафари соғайиб чиққан. Шу кунгача беморларнинг 60 нафари вафот этди.

Пневмония ҳолатлари аниқланиши бўйича вилоятлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри (3240), Тошкент (1288) ва Жиззах вилоятида (998) қайд этилган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 766, Сурхондарё вилоятида 569, Самарқанд вилоятида 522 кишида пневмония аниқланган.

Маълумот учун, 27 июль куни 556 нафар кишида пневмония аниқланди. Ушбу кўрсаткич ҳам ССВ пневмония ҳолатларини беришни бошлаган санадан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бундан аввалги антирекорд 26 июль куни қайд этилган бўлиб, унда 521 кишида пневмония аниқланган.