28 июль куни соат 06:15 да Сурхондарё вилояти Музработ тумани «Юртим жамоли» МФЙда жойлашган «Қора марварид» МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида «УАЗ» автомобилга ўрнатилган газ баллонининг ёрилиши юзага келган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида жароҳатланган ҳамда вафот этганлар йўқ. Автомобиль ва шохобчанинг том қисми зарарланган.


Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, Прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилинган. Ҳодиса сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.