Олимпия терма жамоасининг парад формаси ва экипировкаси: ишлаб чиқарувчилар ҳақида нималар маълум?

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 7SABER (график белги Отабек Умаров томонидан яратилган) бренди остидаги экипировка ва спорт кийимида қатнашмоқда, Ўйинлар очилиш маросими учун парад формасини эса Ideal бренди тайёрлади. «Газета.uz» форма қай тарзда танлангани ва ишлаб чиқарувчилар ҳақида маълумот тўплади.

Тошкентдаги ҳар бир маҳалладан бир киши «Жамоатчи экология нозири» бўлади — Экоқўмита

Пойтахтда синов тариқасида ҳар бир маҳалладан бир кишига «Жамоатчи экология нозири» гувоҳномаси берилади. Улар Давлат экология қўмитасида ўқитилади ва август ойи ўртасидан ҳудудларда дарахтларни ноқонуний кесилишини олдини олиш, атроф-муҳитга зарар етмазмаслик бўйича иш олиб боради.

«Жамият пулига бинолар қуриб, „бу бизга фойда келтиради“, деб ўйлаймиз». Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «карго-культ» ғояси ҳақида

Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистонда заводлар, меҳмонхоналар ва турли тижорий бинолар қурилишини «карго-культ» ғояси билан тушунтирди. «Чет элда шунақа банклар, бинолар борлигини биламиз. Биз ҳам шундай қилсак бойиб кетамиз, деб ўйлаймиз. Завод бўлса пул бўлади, деб ўйлаймиз. Пул — пулчалик туриши керак», — дея таъкидлади у.

Навбатдаги антирекорд: бир кунда 789 кишида коронавирус аниқланди

Кеча Ўзбекистонда 789 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 521 нафар кишида пневмония аниқланиб, 6 нафар бемор вафот этди.

Ўзбекистон 29 июль куни 3 млн доза Moderna вакцинасини қабул қилади

АҚШдан Ўзбекистонга 29 июль куни коронавирусга қарши 3 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади. Препарат АҚШ томонидан COVAX дастури доирасида ажратилмоқда.

Жавлон Ваҳобов Ўзбекистоннинг Бразилиядаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов энди бир вақтнинг ўзида Бразилиядаги элчи вазифасини ҳам бажаради. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Канададаги элчиси вазифасида ҳам фаолият олиб боради.

Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади

Президент қарори билан 35 та Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари босқичма-босқич ташкил этилади. Уларда ўткир қон-томир касалликлари бўйича шошилинч ёрдам ҳамда буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларга гемодиализ хизмати кўрсатилади.

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари жазирамада очиқ осмон остида ўтказилди

Айрим ҳудудларда президент мактабларига кириш имтиҳонлари бошланди. 5 ва 6-синфларга қабул синовлари очиқ осмон остида бўлиб ўтди. ФВВ ушбу кунларда аномал жазирама ҳақида огоҳлантирган эди. Вазиятга болалар омбудсмани изоҳ бериб, нима учун имтиҳонларни бошқа кунларга кўчириш имкони бўлмагани маълум қилди.

UzAuto Motors навбат ўринларини «сотаётганлар» билан курашишнинг янги усулини ишлаб чиқди

UzAuto Motors Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси билан автомашиналарини рўйхатдан ўтказиш учун маълумотлар базасини синхронлаштирмоқда. Бу автомобилларни харид қилиш ва сотишдаги ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган. Компания маълумотларига кўра, баъзи шахслар ўз навбатини пуллаш мақсадида машина сотиб олиш бўйича 10, 20 ва ҳаттоки, 200 та келишув шартномаларини тузган.

Вакцинадан бош тортганлар ишдан четлатилиши мумкин

Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаган қонун лойиҳасига кўра, эндиликда аҳолининг айрим қатламларини коронавирусга қарши мажбурий эмлаш ҳамда вакцина олмаган ходимни ишдан четлатиш мумкин бўлади. Қуйи палата вакиллари оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишга ёрдам беришига ишонмоқда. Қонун лойиҳаси Сенат томонидан кўриб чиқилади.

Токио-2020: Ўзбекистон мусобақанинг тўртинчи кунини ҳам медалсиз якунлади

Токиодаги Олимпиаданинг тўртинчи кунида дзюдочи Шарофиддин Болтабоев кучли саккизликдан жой олган бўлса, боксчи Бобоусмон Батуров ўзининг дастлабки жангини ғалаба билан бошлади. Бугунги кун ҳам Ўзбекистон учун медалсиз бўлди.

ОТМларга кириш имтиҳонлари 5 августдан бошланади. Саволлар сони қисқартирилди

ОТМларга кириш тест синовлари 5-августдан бошланади. Тест синовлари қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади. Шунингдек, тест саволлари қисқартирилиб, мажбурий фанлардан улар 10 тадан бўлади.

Ўзбекистон аҳолиси сони 34,86 миллион кишига етди

Ярим йил ичида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 301,3 минг кишига ёки 0,9 фоизга ошиб, 34,86 млн нафарга етди. Туғилиш ва ўлим даражаси 2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан қарийб 7 фоизга ўсган.

Доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетганлар сони кескин ошди

2021 йилнинг биринчи ярмида доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетганлар сони 10 минг нафардан ошди. Бу 2020 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 4,5 баробарга, 2019 йилнинг дастлабки олти ойига нисбатан 2,2 баробарга кўп демакдир.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Квартиралар, Tesla ва Rolex: дунё мамлакатлари вакцина олганларни қандай рағбатлантирмоқда?

Дунёнинг бир нечта мамлакатларида коронавирусга қарши эмлаш жараёнларига кўпроқ фуқароларни жалб қилиш учун тарғибот ишларидан ташқари, мукофот пуллари, совға карталари ва таътиллар жорий этилган. Бундан ташқари, фақатгина вакцина олганлар иштирок этиши мумкин бўлган катта ютуқли лотереялар ташкил этилган. Хорижий мамлакатларда коронавирусга қарши вакцина олганларга таклиф қилинаётган «бонус"лар ҳақида.