Ўзбекистонда 26 июль куни пандемия бошидан бери антирекорд янглиланди — 789 киши коронавирусга чалинди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони 125 784 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 521 нафар кишида пневмония аниқланди.


26 июль куни 871 нафар бемор касалликдан соғайиб, соғайганлар жами 120 320 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 845 нафарни ташкил қилди.

Маълумот учун, бундан аввалги антирекорд 23 июль куни қайд этилган бўлиб, унда 773 кишида коронавирус аниқланган эди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.