Тошкент вилоятида содир бўлган ЙТҲда беш киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати. Ушбу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳодиса бугун, 27 июль куни соат 14:20 ларда, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 215-километрида содир бўлган. Captiva русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб транспорт воситаси ағдарилган.

Натижада, мазкур автомобиль ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчиси биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.

ЙТҲ юзасидан ҳудудий ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.