Тошкент шаҳрида синов тарикасида ҳар бир маҳалладан (жами 524 та маҳалла) бир кишига «Жамоатчи экология нозири» гувоҳномаси бериш тажрибаси кенг оммалаштирилади.

Бу ҳакда 26 июль куни пойтахтимизнинг Сергели туманида бўлиб ўтган сайёр қабул давомида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Алишер Максудов маълум қилди.

Жамоатчи нозирлар ҳудудда дарахтлар ноқонуний кесилишининг олдини олиш, белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаб кетиш, турли ташкилотлар томонидан оқар сув ёки атмосферага зарарли моддалар ташланмаслиги бўйича экология инспекторлари билан биргаликда иш олиб боради.

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, жамоатчи нозирлар август ойининг иккинчи ярмидан фаолият бошлайди.

Унгача номзодлар Давлат экология қўмитасининг соҳа ходимларини қайта тайёрлаш марказида ўқитилиб, тизимнинг ўзига хосликларига оид билимлари оширилади.