Ўзбекистон бўйлаб 25 июль ҳолатига кўра, карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича 1 млн 184 минг 377 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шохрух Гиясов «Газета.uz»га маълум қилди.

Энг кўп қоидабузарликлар Тошкент вилояти (219 095), Тошкент шаҳри (176 354), Фарғона (167 016) ва Самарқанд вилоятларида (113 866) қайд этилган. Сирдарё вилоятида — 53 654 та, Жиззахда — 39 886, Навоийда — 23 479 та, Бухорода — 44 031 та, Андижонда — 57 628 та, Наманганда — 83 710 та, Қашқадарёда — 86 213 та, Сурхондарёда — 60 208, Хоразмда — 31 178 та ва Қорақалпоғистон Республикасида — 31 846 та ҳолат аниқланган.

Қоидабузарликлар бўйича 1 млн 8 минг 229 киши жаримага тортилган. Энг кўп кўрсаткичлар Тошкент вилояти (218 216), Тошкент шаҳри (171 978), Самарқанд вилояти (96 233) ва Фарғона вилоятларида (83 219) қайд этилган.

Карантин қоидаларини бузганлик учун 2791 та ҳолатда маъмурий қамоқ жазоси қўлланган, 188 064 та ҳолатда огоҳлантириш берилган.

Республика бўйлаб карантин қоидаларига амал қилмаслик бўйича ҳуқуқбузарликларда 1 млн 74 минг 995 нафар эркаклар, 113 минг 169 нафар аёллар аниқлангани кўрсатилган.

Ҳуқуқбузарликларни содир этиш усули бўйича кўрсаткичларда Ўзбекистон бўйлаб:

  • карантин қоидаларини ташлаб кетиш: 498 та ҳолат;
  • уй карантини талабларини бузиш: 160 та ҳолат;
  • вақтинчалик тўхтатилган савдо фаолиятини давом эттириш: 524 та ҳолат;
  • тўй, маросим ёки йиғин ўтказиш: 830 та ҳолат;
  • умум овқатланиш объектларида ва бозорларда карантин қоидаларини бузиш: 2271 та ҳолат;
  • концерт -томоша дастурларини ёпиқ маьданият сарояларида ўтказиш: 1 та ҳолат;
  • мактаб ва мактабгача таълим муассаларида карантин қоидаларини бузиш: 4 та ҳолат;
  • тунги клублар, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятида: 306 та ҳолат аниқланган.

Республика бўйлаб тиббий ниқоб тақмаслик бўйича 1 млн 164 минг 826 та қоидабузарликлар аниқланган. Энг юқори кўрсаткичлар Тошкент вилояти (217 495), Тошкент шаҳри (168 935),Фарғона (166 570) ва Самарқанд вилоятида (109 793) эканлиги қайд этилган. Шундан сотувчиларга нисбатан 2428 та ҳолат аниқланган, шундан 2068 ҳолати Тошкент шаҳрида қайд этилган.

Ижтимоий тармоқларда ваҳима чиқарувчи ёки асоссиз маълумотлар тарқатиш бўйича эса 14 та ҳолат аниқланган. Бошқа сабаблар билан қайд этилган қоидабузарликлар 18 730 та ҳолатни ташкил этмоқда.