Миллий олимпия қўмитаси 26 июль куни Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар чиқишлари жадвалини эълон қилди.

Мусобақаларнинг учинчи куни 7 нафар спортчи баҳсларга киришади. 2019 йилги Осиё чемпионати бронза медали совриндори дзюдочи Ҳикматуллоҳ Тўраев Дохадаги World Masters турнирида бронза медалини қўлга киритган германиялик Игор Вандтке билан курашса, қиличбоз Зайнаб Дайибекова кўп карра Осиё чемпиони билан беллашади.

Шаҳобидин Зоиров. Фото: Insidethegames.biz.

2016 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, жаҳон ва Осиё чемпиони боксчи Шаҳобиддин Зоиров 2019 йилги Болқон чемпионати олтин медали совриндорига қарши рингга кўтарилса, Фанат Қаҳрамонов грузиялик спортчи Георгий Харабадзе билан жанг қилади.

Бундан ташқари, Осиё чемпиони, 22 ёшли таэквондочи Нигора Турсунқулова жаҳон чемпиони Чжан Мэнюй билан, Осиё чемпиони ва Жаҳон кубогининг икки карра кумуш медали совриндори Никита Рафалович эса Жаҳон кубогининг бронза медали совриндори Мойсес Эрнандесга қарши баҳс олиб боради.

Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори, оғир атлетикачи Муаттар Набиева мусобақанинг «А» гуруҳида иштирок этади.

Жадвал. 3-кун

Спорт туриМусобақаИсм-шарифиЎтказиш вақти
Дзюдо
73 кг гача, 1/16 финал
Ҳикматиллоҳ Тўраев — Игорь Вандтке (Германия)
08:42
Қиличбозликсабля, 1/32 финалЗайнаб Дайибекова — Тика Аоки (Япония)
05:00
Бокс52 кг гача, 1/16 финалШаҳобидин Зоиров — Батухан Чифтчи (Туркия)
07:48
75 кг гача, 1/16 финал
Фанат Қаҳрамонов — Георгий Харабадзе (Грузия)14:51
Таэквондо67 кг гача, 1/8 финал
Нигора Турсункулова — Чжан Мэнюй (Хитой)
08:30
80 кг гача, 1/8 финалНикита Рафалович — Мойсес Эрнандес (Доминикан Республикаси)
08:45
Оғир атлетика55 кг гачаМуаттар Набиева15:50