25 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 705 та коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, умумий касалланиш ҳолатлари 124 995 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 482 нафар кишида пневмония аниқланди.


25 июль куни 811 нафар бемор касалликдан соғайиб, соғайганлар жами 119 449 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 839 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.