24 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 731 та коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, умумий касалланиш ҳолатлари 124 290 нафарни ташкил этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 494 нафар кишида пневмония аниқланди.


24 июль куни 676 нафар бемор касалликдан соғайиб, соғайганлар жами 118 638 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 832 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.