TBRG Open — бу мусиқа кучини қўллаб-қувватловчи ва бутун дунё бўйлаб одамларни боғлайдиган платформа. Бу йил уни дунёдаги энг йирик диджейлардан бири Дэвид Гетта тақдим этади. TBRG Open`нинг беш йиллиги муносабати билан диджей лойиҳа учун яратилган «Get Together» номли янги трек чиқарди.

Халқаро лойиҳа доирасида Ўзбекистон, Ҳиндистон, Хитой, Болгария ва Непал мусиқа ижрочилари ушбу трекнинг расмий ремиксларини чиқарадилар.

Дэвид Гетта биринчи марта 2009 йилда эътибор қозониб, «I Gotta Feeling» қўшиғи чиқарилгандан сўнг дунё миқёсида шуҳрат ва эътирофга сазовор булган. Сингл дунёда 17-та мамлакатнинг энг яхши чартларида биринчи ўринни эгаллаган. Бугунги кунга келиб Дэвид Гетта бир нечта платина ва олтин альбомлар соҳиби бўлиб, Grammy мукофотининг олтита номинациядан иккитасида ғолиб бўлган. У 2020 ва 2011 йилларда дунёдаги биринчи рақамли диджей сифатида тан олинган.

Бу йил Ўзбекистон номидан TBRG Open мусиқий платформаси билан ишлаш тажрибасига эга Шаҳло Аҳмедова иштирок этади. 2020 йилда ижрочи бу лойиҳада қатнашган ва Chainsmokers`нинг «Hope» синглига «Танла» қўшиғини чиқарган.

«Мутлақо бошқа маданият вакиллари ўз талқинини қўшиб, менинг овозимни ўзига хос қилишларини тезроқ кўргим келяпти. Ишончим комилки, ҳар бир ижодкор дунё ҳақида ўз тасаввурига эга ва у янги ва ғайриоддий нарсаларни қўшади», — дейди Дэвид Гетта бутун дунё диджейлари билан бўлажак ҳамкорлик ҳақида.

Машҳур диджей билан ҳамкорлик жараёнида Шаҳло Аҳмедова ўз таассуротлари билан ўртоқлашди: «Бу ноёб тажриба, бу том маънода барча чегараларни кенгайтиради. Мен хурсандман. Бу ҳақиқатдан ҳам қизиқарли ва истиқболли иш, кўпчиликни катта ютуқларга илҳомлантириши мумкин. Умид қиламанки, Дэвид Гетта билан ҳамкорлигимиз миллионлаб одамларнинг қалбида янграйди».

TBRG Open 2017 йилда ишга туширилганидан бери бутун дунё бўйлаб машҳур ижодкорлар билан ҳамкорлик қилган, улар қаторида The Chainsmokers, Major Lazer, Clean Bandit, Diplo va MØ кабилар бор. Лойиҳа доирасида яратилган қўшиқлар хитлар қаторига қўшилиб, дунёдаги мусиқа ихлосмандларини бирлаштиради.

Лойиҳа янгиликларини ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида кузатиб боришингиз мумкин.

Facebook: fb.com/TBRGOpen.uz
Instagram: @tbrgopenuz

Реклама ҳуқуқлари асосида.