22 июль куни тахминан соат 00.30 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Қорасув кўчасида ЙТҲ рўй берган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, Х.Л. (1999 й.т) ишончнома асосида Matiz русумли автомобилни бошқаруви пайтида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда — Ш. Б.ни (1956 й.т.) уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларинининг бузилиши одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.