Ўзбекистонда 21 июль куни йил бошидан бери антирекорд янглиланди — бир кунда 719 киши коронавирусга чалинди. Бир кун аввал ушбу рақам 698 тани ташкил этган эди. ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, COVID-19 расман қайд этилганлар сони 122 048 нафарга етди.

Энг кўп касалланиш ҳолати Тошкентда кузатилди — 118 та, Тошкент вилоятида — 83 та, Сурхондарё ва Жиззах вилоятида — 81 тадан, Самарқандда — 78 та, Фарғона вилояти ва Қорақалпоғистонда — 71 тадан. Ушбу рақамлар бошқа вилоятларда 13 тадан (Хоразм) 31 тагача (Наманган) қайд этилган.

Кун давомида 492 нафар кишида пневмония аниқланди, бир кун олдин бу кўрсаткич -478 та эди. Пневмония билан касалланиш статистикаси 5 июлдан бери эълон қилиниб келинмоқда.

Коронавирусга чалиниб, расман вафот этганлар сони 4 нафарга ошиб, 814 кишига етди.